» » «Навбаҳор» - «Пахтакор». Превью

«Навбаҳор» - «Пахтакор». Превью

«Навбаҳор» - «Пахтакор». Превью

Олий лиганинг 23-турида Наманганда пойтахтнинг "Пахтакор" жамоаси меҳмон бўлади. Учрашув анча қизиқарли кечиши аниқ. Чунки "Навбаҳор"нинг "шерлар"дан алами бор. Кўрамиз, бу сафар "лочинлар" қай тарзда ўйин кўрсатар экан!

1 октябр (якшанба), 18:00

«Навбаҳор» (Наманган) – «Пахтакор» (Тошкент)

Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), Х. Шодмонов (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Д. Жалимов (Тошкент вил.)

Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

Қизиғи, ўтган мавсумда ҳам мазкур жамоалар айнан Олий лиганинг 23-турида Наманганда тўқнаш келишганди. Ўшанда жамоамиз 1:5 ҳисобида енгилган эди.
Бу икки клубнинг йўллари олий лигада 51 бор кесишган. Устунлик “Пахтакор” томонида. 34 та ўйинда “шерлар”нинг қўли баланд келган бўлса, 11 та учрашувда “лочинлар” ғолиб бўлишган. Олти учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига. “Шерлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 91 та гол киритиб ўз дарвозаларидан 37 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 108 очкони, “Навбаҳор” эса 39 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор” олий лигада “Навбаҳор” устидан 7:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги тошкентликларнинг энг йирик ҳисобидир. “Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинлардаги “шерлар” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.
Дастлабки даврада Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда "Пахтакор" "Навбаҳор"ни кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Наманганда ўтган сўнгги беш учрашув:

23.09.2016 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 1:5
20.09.2015 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 0:1
02.10.2014 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 0:1
08.11.2013 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 2:2
18.08.2012 «Навбаҳор» - «Пахтакор» 0:1


Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” ўз уйида 10 марта бу рақибни мағлуб этган. “Шерлар” эса Намангандан 11 бор ғолиб бўлиб қайтган. Қолган 4та учрашувда дуранг қайд этилган. Охирги беш йилда “Навбаҳор” ўз уйида “Пахтакор”ни мағлуб эта олмаган.

Дарвоқе, «Навбаҳор»-«Пахтакор» учрашуви «Спорт» ва «Наманган» телеканаллари орқали тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади.

скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Қишги трансфер
Келди Кетди
- Д. Станоевич
- Д. Никач
- Т. Пайович
Кейинги учрашув
1-тур. март
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Локомотив 0 0
2 Пахтакор 0 0
3 Навбаҳор 0 0
4 Бунёдкор 0 0
5 Металлург 0 0
6 Бухоро 0 0
7 Насаф 0 0
8 Қизилқум 0 0
9 Қўқон-1912 0 0
10 ОКМК 0 0
11 Сўғдиёна 0 0
12 Андижон 0 0
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
32-тур. 30 ноябрь
0 - 3
Тақвим
«    декабр 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 
Логин
Пароль
Запомнить