» » Аҳмедов: «Хотиржамликка берилиш ярамайди»

Аҳмедов: «Хотиржамликка берилиш ярамайди»

Аҳмедов: «Хотиржамликка берилиш ярамайди»
Хабарингиз бор, Coca Cola Суперлига 21-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилади.

Мазкур ўйинга жамоамиз аъзолари жиддий тайёргарлик кўришмоқда. “Лочинлар”нинг навбатдаги машғулоти якунлангач, наманганликларнинг тажрибали ярим ҳимоячиси Азимжон Аҳмедов бўлажак учрашув борасида ўз фикрларини билдирди.

- Машғулотларда барчамиз фаол иштирок этяпмиз. Мураббийлар штаби ҳар бир рақибнинг ўйин услубига қараб, шунга мос равишда тактика танлашади. Демак, машғулотлар ҳам шунга яраша ўтказилмоқда. Бўлажак рақиб - “Динамо” гарчи бу йил Суперлига иштирокчисига айланган бўлса-да, 1-давра баҳсларида ажойиб ўйини ва натижалари билан барчани ажаблантирганди.

Аммо негадир 2-давра баҳсларида самарқандликларнинг омади келмай, мағлубиятлар гирдобидан чиқолмаяпти ҳамда айни пайтда турнир жадвалининг қуйи поғонасида бормоқда. Бироқ рақиб ким бўлишидан қатъий назар, хотиржамликка берилиш ярамайди ва жорий мавсумда Суперлигада ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. Шу боис, машғулотларда астойдил тер тўкяпмиз.

Бундан ташқари, “Динамо” Наманганга янги мураббий Тачмурат Агамуродов бошчилигида келади ҳамда унинг дебюти муваффақиятли чиқиши учун самарқандликлар майдонда барча имкониятларини ишга солишади. Ўз навбатида биз – футболчилар ҳам ўз майдонимизда, мухлислар кўз ўнгида зафар қучиш учун астойдил ҳаракат қиламиз.

Чунки ишқибозлар ҳам жамоамизнинг Намангандаги ғалабасини соғиниб қолишди ва “Навбаҳор”дан бўлажак баҳсда ютуқ кутишмоқда. Мухлисларнинг ишончларини оқлаш, зафар қучиш учун барчамиз майдонда астойдил тер тўкамиз. Ишқибозлардан эса бизни бўлажак ўйинда муносиб қўллаб-қувватлашларини тилаб қоламан, - дейди кичик Аҳмедов.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
22-тур. 19 okтябрь, 15:15
0 - 0
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 21 59
2 Локомотив 21 38
3 Бунёдкор 21 35
4 Сўғдиёна 21 32
5 Сурхон 21 31
6 Навбаҳор 21 29
7 Насаф 21 28
8 Металлург 21 27
9 Андижон 21 23
10 АГМК 21 22
11 Қўқон-1912 21 21
12 Бухоро 21 19
13 Қизилқум 21 19
14 Динамо 21 18
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    октябр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
Логин
Пароль
Запомнить