» » “Сўғдиёна” - “Навбаҳор”. Превью

“Сўғдиёна” - “Навбаҳор”. Превью

“Сўғдиёна” - “Навбаҳор”. ПревьюЭртага Суперлиганинг 20-тури доирасида севимли жамоамиз Жиззахда “Сўғдиёна” клуби меҳмони бўлади.

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатларининг Cуперлига (олий лига)сида ўзаро 47 марта учрашишган. Ушбу ўйинларнинг 24 тасида “Навбаҳор” ғалаба қозонган бўлса, “Сўғдиёна” 17 та баҳсда зафар қучган, 6та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 86-57, “Навбаҳор”фойдасига.

Наманганликлар ўзаро ўйинларда 78 очкони қўлга киритишган бўлса, жиззахликлар ҳисобида 57 очко мавжуд.
“Сўғдиёна” – “Навбаҳор” клублари ўртасидаги ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 1996 йили қайд этилган. Ўшанда футболчиларимиз Наманганда жиззахликлар дарвозасига 7та жавобсиз тўп киритишганди.

Сермаҳсуллик борасида эса 2000 ва 2014 йиллардаги учрашувлар тарихда қолган. Эътиборлиси, ўша ўйинларда дарвозаларга тўққизтадан гол урилган. 2000 йили Наманганда бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар 6:3 ҳисобида зафар қучишган бўлса, 2014 йили Жиззахда ўтказилган баҳсда “Сўғдиёна” 5:4 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Жиззахда шу пайтгача бўлиб ўтган баҳсларда мезбонлар 17та ўйинда ғалаба қозониб, 2та учрашувда дурангга имзо чекишган ҳамда 4та баҳсда мағлубиятга учрашган.

Ушбу жамоаларнинг Наманганда бўлиб ўтган биринчи даврадаги учрашувида “лочинлар” Славко Лукичнинг голи ва Александр Касьяннинг “дубл”и эвазига 3:1 ҳисобида зафар қучишганди.

Эртанги баҳсда севимли жамоамизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Navbahor chempion 20 сентябр 2019 18:15
йук узр 3-3 булибди

Navbahor chempion 20 сентябр 2019 18:14
3-1 га ешларимиз еб куйишди ишкилиб катталаримиз ютишсин!

lutfullo_19_88 20 сентябр 2019 11:08
Олга Навбахорим чиройли галаба билан кайт Наманганга

Шухратжон-75 20 сентябр 2019 08:44
жамоамизга омад оркангиздан борган мухлислар хурмати галаба козониб беринглар

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
22-тур. 19 okтябрь, 15:15
0 - 0
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 21 59
2 Локомотив 21 38
3 Бунёдкор 21 35
4 Сўғдиёна 21 32
5 Сурхон 21 31
6 Навбаҳор 21 29
7 Насаф 21 28
8 Металлург 21 27
9 Андижон 21 23
10 АГМК 21 22
11 Қўқон-1912 21 21
12 Бухоро 21 19
13 Қизилқум 21 19
14 Динамо 21 18
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    октябр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
Логин
Пароль
Запомнить