» » «Фишка»

«Фишка»

«Фишка»30 май куни «Спорт ТВ» каналида эфирга узатилган «Спорт клуби» кўрсатувида Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ходимлари Санъат Шарипов ва Диёр Имомхўжаев, журналистлар Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ва Шаҳбоз Беғамов ўртасида ўзига хос дебат бўлиб ўтди. Бу йиғилишга асосий сабаблардан бири сифатида Мирзаҳаким Тўхтамирзаевнинг сал аввалроқ, футболимиз мутасаддиларини танқид қилиб чиқарилган, интернет тармоқларида машҳур бўлган видеомурожаати сабаб бўлди дейиш мумкин.

Журналистлар ЎФА, ПФЛ бошқаруви ва асосан терма жамоа атрофидаги воқеалар ва натижалар ҳақида ўз эътирозларини билдиришган бўлишса, ЎФА ходимлари табиий равишда, ташкилотни ҳимоя қилишга ҳаракат қилишди. Яъни бу сафар ўша мурожаат жонли тарзда, диалог кўринишида юзага келди.

Мирзаҳаким аканинг Суперлига форматидаги ўзгаришлар, регламентга амал қилинмаслиги ҳақидаги эътирозларига қўшиламан. Қизиғи, бу саволлар барибир жавобсиз қолди. Бу майли. Суҳбатнинг кўп ва қизиқроқ қисми эса, терма жамоа, унинг мураббийи, Осиё кубогидаги ўйинлар ва унинг таҳлилига бағишланди.

Дастурни кўринг, бошдан охиригача ҳикоя қилиб бериш ниятим йўқ, жуда қизиқ бўлган. Терма жамоа ва унинг БААдаги иштироки ҳақида ҳам ўз фикримни билдириш ниятим йўқ – бу ҳақида жуда кўп марта айтдим, ёздим. Бу кўрсатувда эътиборимни тортган бошқа жиҳат ҳақида ёзмоқчиман.

Журналистларнинг терма жамоага бўлган эътирозлари қўйидагича янгради:


— Осиё кубогидан олдин, Купер келгунча бир йил терма жамоамиз деярли мураббийсиз қолди.

— Австралиядаги йиғин керак эмасди, ноўрин ташкил қилинди.

— Осиё Кубоги олдидан ўртоқлик ўйини ташкил қилинмади.

— Купер жамоаси ишончли ўйин кўрсата олмади, Австралиядан ўта олмадик.

— Мураббийлар штаби Денисов, Бикмаев, Шомуродов масаласида, умуман таркиб танлашда адашгани исботланди.

— Пенальтилар сериясига штаб муносиб тайёргарлик кўрмагани билиниб қолди, буни 15 йил олдин нуқтадан адашган Бикмаевнинг серияда қатнашганидан билиш мумкин.

Ва ҳоказо..

Баъзи саволлар ростанам, бевосита ЎФАнинг терма жамоалар бўлимига, бевосита студияда қатнашган маслаҳатчиларга йўналтирилгани тўғри. Жавоблар ҳам берилди. Масалан, бир йиллик танаффуснинг сабаби сифатида мураббийларнинг мундиалдан бўшашлари кутилгани келтирилди. Австралиядаги йиғин Жанубий Корея билан ўйнаш учун имконият эди ва мураббийнинг ўзи буни хоҳлади. Ўртоқлик ўйинига келсак, буни ҳам бош мураббий рад этди, акс ҳолда ташкил қилиниши мумкин эди ва ҳоказо.

Қайсидир маънода муносиб жавоблар бериляпти, тўғри ёки нотўғри, рост ва ёлғон, барибир, мантиқ бор. Бу ерда хато эмас, кимдир нотўғри деб ҳисоблайдиган қарорлар бор, холос. Тушунарли.

Мени кўпроқ иккинчи қисм ҳайратлантирди. Қизиғи, ЎФА ходимлари Купернинг мураббий сифатидаги қарорларини ҳам ҳимоя қилишга киришиб кетишди. Терма жамоанинг ёмон натижа қайд этганига жавобан, аслида жуда яхши ўйин кўрсатилгани айтилди. Пенальтилар сериясидаги воқеаларда ҳам, гўёки мураббийлар штаби аъзоси сифатида жавоб бера бошлашди. Яъни гўёки, журналистлар Куперга қарши, мутасаддилар эса, Купернинг ҳимоячиси сифатида кўриниб қолдилар. Нега ахир?

Менимча, аслида ЎФА ходимлари бундай позицияда бўлишлари, умуман Куперни ёки терма жамоа натижаларини ҳимоя қилишлари шарт эмас. ЎФА ўзи чиқарган қарорларга жавобгар – айтайлик, Санъат Шарипов «Терма жамоа тажрибали кучли мураббий керак эдими? Купер тайинланди. Нима эътироз? Унга кераклича ўртоқлик ўйинлари ва рақиблар топиб берилдими? Берилди. Нима эътироз? Тайёргарлик учун барча шароит қилиндими? Қилинди, нима эътироз?», деганида ҳақли бўларди.

Ахир у Купер танлови нотўғри бўлганини оқлашга муҳтожмас. Гап тизимда экан, жуда зўр ишлайдиган тизимларда ҳам мураббий танлови борасида кутилган натижа бермай қолиши мумкин. Марчело Липпи Италияни ЖЧ-2010га олиб келганда, жаҳон чемпиони эди, лекин гуруҳда шарманда бўлди, мисол учун.

ЎФА ходими Купернинг таркиб борасидаги, пенальтини ким тепиши борасидаги қарорларини оқлашга муҳтож эмас. Шартнома қилинди, таркиб йиғиб берилди, тайёргарлик қилиб берилди, айни ўша пайтда, Австралия билан пенальтилар сериясида ЎФА нимаям қила оларди, тўғрими? Майдондаги воқеалар энди у, футбол, ўйин, ҳар нарса бўлиши мумкин.

Гўёки, футболимизда икки субъект – бир томонда ЎФА ва терма жамоа штаби, иккинчи томонда мухлислар ва журналистлар турганга ўхшаб қолди.

Аслида бу ерда уч томон бўлиши керак. ЎФА ва унинг мутасаддилари алоҳида, терма жамоа мураббийи ва унинг штаби алоҳида субъект сифатида тушунилиши лозим. Ана шунда ҳар қандай мусобақадан кейин, журналистлар ва мутахассислар таҳлил қилади, танқид қилади. Терма жамоа штаби ўз позициясини билдиради. ЎФАдаги терма жамоалар билан ишлаш бўлими эса холис учинчи томон сифатида, вазиятни таҳлил қилади, баҳолайди, терма жамоа мураббийларидан натижа талаб қилади ёки саволлар беради.

ЎФА ходими журналистлар билан мулоқотда зўр бериб аслида терма жамоада ишлар жойида экани, яхши ўйин кўрсатилганини исботлашга уриниш ўрнига, ичкарида ҳам ўйинлар чуқур таҳлил қилиниб, Купер билан мунозара олиб борилгани, эътирозлар билдирилгани ҳақида маълумотлар берса яхшироқ бўларди. Журналистлар терма жамоа ўйинини танқид қилганлари билан, эртагаёқ Куперни истеъфосини талаб қилишмаяпти – шунчаки, мутасаддиларда терма жамоа ўйинига танқидий ёндашув умуман йўқлиги уларни хавотирга соляпти, холос.

Юқорида айтганимдек, Купернинг тайинланиши ўша вақт учун тўғри эди – тажрибали чет эллик мураббий, тамом. Агар натижалар ёмон бўлса, истеъфога чиқарилади – бу ҳам тўғри қарор. Бу икки қарорда зиддият йўқ. Липпининг Италияни бошқариши 2006 йилда муваффақиятга, 2010 йилда шармандагарчиликка олиб келганидек, ҳар қандай қарорга ўша давр, макон ва вазиятлар тақозо қилади. Яъни, агар ЎФА бугун Купернинг ишидан норози бўлса, бу дегани олти ой олдин хато қилганини тан олган бўлиб чиқмайди.

Бу ерда иккита энг муҳим камчилигимиз ўртага чиқади.

ЎФА, терма жамоа, умуман ҳар қандай ташкилотнинг ишларига баҳо беришда энг муҳим ўринга натижани олиб чиқиб қўямиз. Оқибатда, журналистлар натижа туфайли ЎФА бошқарувини танқид қилади – аслида, ЎФА бошқарувининг натижаси Австралия билан ўйин эмас – терма жамоани шакллантиришда яратилган шароитлар бўлиши керак.

Ўз навбатида, ЎФА ҳам ўзининг яхши ишлаганини кўрсатиш учун, натижани пеш қилади, тинмасдан аслида Осиё Кубогидаги натижа яхши бўлганини, Австралия кучли бўлганини тушунтиришга уринади, холос. Аслида, футболдаги натижа оқибат эмас, мукофот холос – ҳар қандай натижадан қатъи назар, бошқарувдаги камчиликлар таҳлил ва танқид қилиниши нормал ҳолатга айланиши керак.

Эртага, кимнидир ўхшаб қолган зарбаси билан мундиалга чиқиб қолсак, ҳаммамиз зўр ишладик деб мақтанишни истаб қолсак, индинга, ўша зарба қийшиқ кетиб қолса, ҳар қанча зўр ишланилмасин, шароитлар яратилмасин, ёмон ишлаган ташкилотга айланиб қолиш хавфи ҳам бўлади.

Кўп соҳаларда натижаларга қараб мақтаниш осон кўринади, терма жамоага мана бунақа шароитлар қибердик, мана бундай ўзгаришлар қилдик деб узундан узоқ тушунтиришдан кўра, терма жамоа менинг давримда фалон натижа кўрсатди, деб қўйиш анча ишонарли ва аниққа ўхшаб чиқади.

Бунинг янада хавфли тарафи шундаки, раҳбар фақат ўзи ишлаган даврдаги натижаларга урғу қаратишга қизиқиб кетади – масалан келажак ўн йилдан кейин натижа берадиган жуда самарали лойиҳалардан воз кечиши ҳам мумкин. Ахир ўн йилдан кейин бошқа раҳбар ҳосилини терадиган бўлса, бунинг устига «мен келиб шу ишларни қилдим» дейдиган бўлса, алам қилади-да. Шу билан бирга, бугун муаммо чиқараётган баъзи эски қарорлардан ҳам қутулгиси келади – эски даврни ёмонлаш, эски давр билан таққослаш авж олади.

Албатта, футбол барча учун очиқ соҳа, аслида унинг раҳбари ҳам халқ томонидан сайланади, эътибор қозониш учун баъзида ўзини кўрсатиш, популистик қарорлар қилиш, халққа ёқадиган ислоҳотлар қилиш самарали бўлиши турган гап. Аммо шу билан бирга футболнинг илмий қисми ҳам бор – яъни ташкилот илм билан ҳам шуғулланиши, барча учун кўринмаса-да, ҳозир ёки кейин футболимизни юқорироқ поғонага кўтариши мумкин бўлган асосли лойиҳаларга ҳам қўл урилиши шарт.

Иккинчидан. Кечаги ўша баҳсда «фишка» деган атама ишлатилди. Масалан, мураббийлар баъзида шогирдларига руҳий таъсир қилиш учун бироз ёлғон ишлатишади, «биз турнирда ғалаба қозонмоқчимиз» дейишади. Ёки турнир тугагач, журналистлар босимидан қутулиш учун «бизда ғолиб чиқиш вазифаси йўқ эди, бу бир тайёргарлик вазифасини ўтади», дейишади. Бу айб эмас, ҳамма жойда ишлатиладиган сўз ўйинлари – жамоа муҳитини, футболчилар руҳиятини ушлаб туриш учун қўлланилади.

Мени ўйлантиргани, ЎФАдагилар терма жамоа БААдаги мусобақада жуда яхши ўйнади, биз Куперга ишонамиз, футболчилар хурсанд, жаҳон чемпионатига чиқиш учун бор имконият ишга солинмоқда, терма жамоада бўлаётган ишлардан, кўрсатилаётган ўйинлардан розимиз, дейишаётганда, ана шундай «фишка»ни ишлатишяптими?

Агар шундай бўлса, қанийди, бу менга балки ЎФАнинг ичкарисида аслида терма жамоага ўта қаттиқ талаблар қўйилаётгани, мураббийлар штабидаги баъзи хатолар таҳлил қилиниб, бошқа қайтарилмаслиги устида иш олиб борилаётгани борасида баъзи умидлар пайдо қилади. Акс ҳолда...

Яъни ростан ҳам ЎФАда ишлаётган барча терма жамоамиздан тўлиқ рози бўлса, янграётган фикрлар ростан ҳам самимий бўлса, бу гаплар ташкилотни ҳимоя қилиш учун эмас, шахсий фикр сифатида айтилаётган бўлса, ЎФАда Куперга танқидий ёндашадиган ҳеч ким бўлмаса... Буниси ёмон.

Қаҳрамон Аслановскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
22-тур. 19 okтябрь, 15:15
0 - 0
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 21 59
2 Локомотив 21 38
3 Бунёдкор 21 35
4 Сўғдиёна 21 32
5 Сурхон 21 31
6 Навбаҳор 21 29
7 Насаф 21 28
8 Металлург 21 27
9 Андижон 21 23
10 АГМК 21 22
11 Қўқон-1912 21 21
12 Бухоро 21 19
13 Қизилқум 21 19
14 Динамо 21 18
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    октябр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
Логин
Пароль
Запомнить