» » «Хотира-79»да яна молиявий муаммолар бўй кўрсатмоқда

«Хотира-79»да яна молиявий муаммолар бўй кўрсатмоқда

«Хотира-79»да яна молиявий муаммолар бўй кўрсатмоқда
Про-лиганинг «Б» зонасида иштирок этаётган Уйчининг «Хотира-79» жамоаси яна молиявий муаммоларни бошдан кечирмоқда.

Кеча бўлиб ўтган «Нурафшон»-«Хотира-79» (3:1) учрашувидан сўнг жамоа мураббийи Нозим Муллаоҳунов бу ҳақда тўхталиб ўтди:


- Бизда 3 нафар дарвозабон бор. Молиявий томондан бироз қийинчиликларга тушиб қолдик. Йигитлар эса бунга сабр қилишмади ва жамоадан кетиб қолишмоқда. Аммо айб барчада, футболчиларда, мураббийларда ва раҳбариятда. Эндиликда клубдаги сиёсат анчагина яхши. Иккинчи даврада дарвозабонлар борасида иш олиб борамиз, уларни қайтаришга ҳаракат қиламиз. Уларнинг шартномаси бор, шу боисдан машғулотларда, йиғинларда ўзларини кўрсатишлари керак. Эртага улар мана шу шартномага қараб пулини талаб қилади. Бироқ улар биз қўяётган талабни бажармаяпти. Агарда барчаси мен истагандек бўлмаса, футболчилар меҳнат қилмаса, мен ҳам ассоциацияга арзнома билан чиқаман.

Ҳозирда жамоанинг расмий бош мураббийи ўзимман. Ҳа, олдинроқ соғлиғим кўтармагани сабабли жамоадан кетмоқчи бўлгандим. Орадан вақт ўтиб, раҳбарият билан яна келишиб олдим. Агарда вақтлар давомида раҳбарият футболчиларимизнинг ўсиши учун шароитлар қилиб бермаса, бу айрим муаммоларни келтириб чиқаради. Худо хоҳласа, барчаси яхши бўлади. "Хотира-79"нинг номи ўша ҳалок бўлган "пахтакорчилар" шарафига қўйилган. Шу боисдан мен фақатгина ёшлар, балки катталардан ҳам яхши ўйнашларини талаб қиляпман. Ҳеч ким менинг ишимга аралашиши керак эмас. Шундай бўлган тақдирда айрим ўзгаришлар бўлиши мумкин", -
деди Муллаохунов.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
22-тур. 19 okтябрь, 15:15
0 - 0
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 21 59
2 Локомотив 21 38
3 Бунёдкор 21 35
4 Сўғдиёна 21 32
5 Сурхон 21 31
6 Навбаҳор 21 29
7 Насаф 21 28
8 Металлург 21 27
9 Андижон 21 23
10 АГМК 21 22
11 Қўқон-1912 21 21
12 Бухоро 21 19
13 Қизилқум 21 19
14 Динамо 21 18
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    октябр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
Логин
Пароль
Запомнить